Сергелида йирик автодром қурилиши якунланмоқда
13 декабр 2017, 22:24 1512 кўрилди

alt

Тошкент шаҳар Сергели туманида Avtotest ўқув-методик мажмуаси қуриб битказилмоқда, дея хабар беради "Рамблер" сайти.

Ҳар қандай об-ҳаво шароитларига, масалан, ёмғир, қор, яхмалак шароитига мослашган тизимли инновацион автодром мажмуанинг ўзига хос жиҳатидир. Бу ерда ҳайдовчилар турли шароитларда машина бошқариш бўйича билимларни ўзлаштиради. 3 гектар майдонга эга мажмуада, шунингдек, маъмурият ва ўз ичига 14 та аудиторияни олган ўқув биноси, тест синовларини ўтказиш учун компьютер зали ўрин олган.

alt

Ҳайдовчилар малакасини ошириш марказларининг асосий қисми бўлган Avtotest мажмуаси қурилишида 25 млрд доллар маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Мажмуа ўқитишнинг инновацион усулларини жорий этиш мақсадида замонавий ускуналар билан таъминланади, ҳозирги кунда Ўзбекистонда уларнинг аналоги йўқ.  

Мажмуа 2018 йил 1 январдан иш бошлайди. Айни пайтда ўқув курсларига қабуллар Миробод, Чилонзор, Шайхонтоҳур туманларидаги марказларда бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, ҳайдовчиларнинг малака ошириш марказлари Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Фарғона, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Тошкент вилоятларида ҳам очилишга тайёрланяпти. 

alt  

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама