Сайёҳлар учун виза тизими бекор қилиниши 2021 йилга кечиктирилди
09 янвuary 2017, 14:29 1224 кўрилди

alt

 Ўзбекистонда 27 мамлакат сайёҳлари учун виза тартиби бекор қилиниши муддати 2017 йилнинг 1 апрелидан 2021 йил 1 январига узайтирилдиБу ҳақдаги фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 2 декабрь куни имзоланган эди.

Ушбу фармонда Ўзбекистон 2017 йил 1 апрелдан 15 мамлакат сайёҳлари учун визани бекор қилиши ҳамда 12 давлатнинг 55 ёшдан ошган сайёҳлари учун виза тартиби бекор қилиниши қайд этилганди.
 
Фармоннинг кучга кириш муддатини узайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва бошқа қатор вазирлик ва идоралар томонидан билдирилди.
 
Ҳужжатда Австралия, Австрия, Буюк Британия, Германия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Корея Республикаси, Сингапур, Финляндия, Швейцария ва Япония сайёҳлари 30 кунгача муддат давомида ва Бельгия, Индонезия, ХХР, Малайзия, АҚШ, Франция, Вьетнам, Исроил, Польша, Венгрия, Португалия ва Чехиянинг 55 ёшга тўлган фуқаролари 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби кўзда тутилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама