Сайёҳлар учун Хоразм вилоятининг 7 та объекти
30 сентябр 2013, 11:32 928 кўрилди

altХусусан, ҳужжат билан давлат мулкига қарашли бўш объектлар рўйхати аниқланиб, инвестицион мажбуриятлар қабул қилиш тартиби маъқулланди. Мазкур объектларга эгалик қиладиган инвесторлар жаҳон талабларга мос келадиган, хизмат кўрсатиш даражаси уч юлдузли бўлган замонавий меҳмонхона барпо этиш ҳамда 3D-кинотеатр, замонавий савдо-кўнгилочар маркази ва ресторан яратиш мажбуриятини бўйнига олади, деб хабар беради norma.uz

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасига, Хоразм вилоят ҳокимиятига «Ўзбектуризм» МК ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда давлат мулкига қарашли кўрсатилган объектларни инвестиция жадвалига киритишни тасдиқлаш билан бирга инвесторлар билан тегишли олди-сотди шартномалар тузиш вазифаси топширилган. Бунда инвестицион мажбуриятларни тўлиқ бажаргандан сўнг мулкчилик ҳуқуқи инвесторларга ўтади.

 

 

Мазкур қарор билан 7 та сайёҳлик объектлари 2013-2015 йй.Хоразм вилоятида сайёҳлик соҳасини ривожлантириш Дастурига киритилади.

Шархлар
Мехмон
  22 июн 2015, 17:09
Хоразм кундан кунга чирой очиб яшармоқда. Хусусан Урганч шаҳри олий даражада қод ростлади.
Реклама