СамДУнинг сиртқи бўлимига ҳужжат топширишга келган одамлар тартибсизлик қилишди, ойналарни синдиришди
14 сентябр 2017, 17:18 1531 кўрилди

alt

Самарқанд давлат университетида сиртқи бўлимга ҳужжат топширгани келган одамлар тартибсизлик қилишди. Бу ҳақда Фейсбук фойдаланувчиларидан бири “Samarkand&Самаркандцы” гуруҳида пост қолдирди. Пост муаллифи мазкур университетда Қабул комиссиясининг иши яхши ташкиллаштирилмаганини ҳам танқид қилди. Унда шундай дейилади:

“Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия факультетининг сиртқи бўлимига қабул бўйича ёзмоқчиман. Президентимиз университетларда сиртқи бўлимларни очгандан сўнг қандайдир ажиотаж бошланди.

Бугун, 14 сентябрь куни ҳамкасбларим билан СамДУга ҳужжат топширгани бордик. Биз спорт мактабида бадиий гимнастика бўйича мураббий бўлиб ишлаймиз. Сиртқи бўлимга ҳужжат топширгани соат 10:00 да келдик, ҳужжатлар шу вақтда қабул қилиниши айтилганди. Лекин биз у ерда 6 соат офтобда кута-кута, ҳеч нима топширмай қайтиб кетдик.

Қабул комиссиясининг иш тартиби яхши ташкиллаштирилмагнидан ва одамларимиздан ҳайратга тушдик: одамлар бир-бирини итарган, оёқларини босган, бақирган, навбатсиз ўтишга уринган, уришган, талашган....

Ректорат уларни тинчлантира олмади. Натижада қабул комиссисидагилар ўринларидан туриб кетишди. Университетнинг бошқа ходимлари одамларни тинчлантиришга уринишди, лекин буни уддалай олишмади. Одамлар тарбиясизлик, маданиятсизлик қилиб университет биноси эшигининг деразаларини синдириб юборишди”.

alt

Муаллифнинг ёзишича, ҳужжат топширгани келган одамларнинг аксарияти спортдан узоқ бўлиб, шунчаки ўқишни истаётган кишилардир.

“СамДУ наҳотки тайёргарлик кўриб, топшириладиган ҳужжатлар, хоналар каби маълумотларни деразаларга илиб қўйиши мумкин эмас? Ҳужжатларни қабул қилиш учун алоҳида хоналар ташкил қилмайдими, токи одамлар қаерга боришни билмай, узун навбатлар ҳосил бўлмасди”, - дейди муаллиф.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  14 сентябр 2017, 19:38
Таниш билиш килмай навбат билан бирин-кетин кабул килса тартибсизлик бўлмайди.
Реклама