Самарқанддаги тунги клубларда рейд ўтказилди (видео)
21 сентябр 2017, 11:11 2544 кўрилди

alt

Самарқанд ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан бир қатор тунги клуб, ресторан ва интернет-кафеларда рейд ўтказилди, деб хабар беради "Ўзбекистон 24".

Тунги рейд натижасига кўра, айрим ёшлар кечки вақтини асосан кафе-барларда чилим чекиш билан ўтказаётгани, ҳаттоки спиртли ичимлик истеъмол қилаётгани аниқланган. Текширувларда меҳнат қонунчилиги, санитар меъёрлар бузилиш ҳолатлари қайд этилган.

Жумладан, вояга етмаган ёшлар тунги вақтда нафақат бундай клубларда бўлиши, балки бу муассасаларда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётгани, «Le Grand» тунги клубида эса раққоса қизларни турли беҳаё мазмундаги қўшиқларга ярим-яланғоч ҳолда рақс тушишига йўл қўйилгани маълум бўлган.

Шу каби ҳолатлар аниқланган бир қатор тунги клуб раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Видео

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама