Самарқанддаги хонадонларнинг бирида газ портлади. Қурбонлар бор

фев 12 / 2018
alt
 
Шу йилнинг 11 февраль куни тонгги соат 5:40ларда Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани "Чархин" МФЙ Мустақиллик кўчасида жойлашган хонадонда газ-ҳаво чақнаши оқибатида портлаш юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
 
Ҳодиса оқибатида хонадоннинг 2-қаватига зарар етган. Жароҳатланганлар ва қурбонлар бор. Дастлабки тахминларга кўра, портлашга табиий газдан нотўғри фойдаланиш сабаб бўлган. 
 
Воқеа жойида вилоят ҳокимлиги бошчилигижа ИИБ, ФВБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда. 
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги газ ва иситиш тармоқларидан тўҳри фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилишни сўрайди.
alt
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *