Самарқандда йўл-патруль хизмати ходими калтакланди: ИИВ изоҳи
17 янвuary 2018, 17:47 3832 кўрилди

alt

Ички ишлар вазирлиги тармоқларга тарқалган ички ишлар органи ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги жанжал акс этган видеотасвир бўйича изоҳ берди.

ИИВ матбуот хизматидан маълум қилинишича, 14 январь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида йўл-патруль хизмати ходимлари билан автомобиль ҳайдовчиси ўртасида бўлган жанжал видеотасвири жойлаштирилган.

Аниқланишича, Нексия автомашинаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўл-патруль хизмати ходимларининг қонуний талабларига итоат қилмасдан ҳаракатни давом эттирган, бироқ йўлдаги тирбандликлардан ўтиб кетиш имконияти бўлмаганидан мажбуран тўхтаган.

Ушбу жойга етиб келган ЙПХ ходимлари ҳайдовчидан автомобиль салонидан спиртли ичимлик хиди келганлиги туфайли рулдан тушиб ҳужжатларни тақдим қилишини сўраган. Шу вақт автомашина салонида ўтирган йўловчи ЙПХ катта инспектори Шохрух Маматовни олдига келиб, ҳеч бир сабабсиз унга мушт туширган ва оёқлари билан тепган. Воқеа жойига наряд чақирилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Экспертиза хулосаларига асосан ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги ва катта инспекторга тан жароҳати етказиб, ички ишлар ходимларининг қонуний талабига итоат қилмаганлиги учун тўпланган материаллар қонуний ҳал қилиниши учун прокуратура органларига юборилди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама