Самарқандда ҳомийлик асосида намунали тўй ўтказилди
18 август 2017, 15:44 1231 кўрилди

alt

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Мирзо Улуғбек маҳалласида намунали тўй ўтказилди. Ушбу маҳаллада яшовчи 30 ёшли Ахтам Қаршиев ҳамда 3 нафар жажжи болакайларнинг хатна тўйлари бир даврада ўтди.

Куёвнинг тўй қилишга моддий имконияти етмаганлиги сабабли барча ҳаражатлар туман солиқ қўмитаси, маҳалладаги тадбиркорлар, тумандаги бозор маъмурияти томонидан қопланди. 4 та хонадоннинг яқинларидан иборат 250 нафар меҳмонлар ортиқча кўзбўямачиликлардан холи, камтарона тўйнинг гувоҳи бўлишди. Тўй намунали дея таърифланди. 

alt

Қайд этилишича, бу каби тўйларни ўтказиш Пайариқ туманида уюшмаган ёшлар учун биринчи лойиҳадир. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси Рустам Қобилов ушбу  тўй дастурини вилоят бўйлаб тарғиб этиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда Иттифоқнинг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Мехмон
  21 август 2017, 12:27
менимча бу намунали туй эмас.
Мехмон
  18 август 2017, 15:54
Буларкану, яшанг!
Реклама