Самарқандда амнистия актига мувофиқ 1314 нафар маҳкум жазодан озод қилинди
20 феврал 2016, 14:14 1352 кўрилди

alt

Бугунгача уларнинг 1649 таси қаноатлантирилган, 1314 нафар маҳкум жазодан озод қилинган.

Zarnews.uz хабар қилишича, икки ой давомида туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судларининг биринчи босқичи ҳамда апелляция ва кассация инстанцияларида 2044 нафар шахсга нисбатан амнистия қарори қўлланилган.

Таҳлилларга кўра, 229 нафар аёллар (шундан 2 нафари вояга етмаган), 24 нафар 18 ёшга тўлмаган шахслар, 33 нафар 60 ёшга тўлган эркаклар, 2 нафар чет эл фуқаролари, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари жазодан озод қилинган.

Бундан ташқари, биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этган 1500 нафарга яқин шахс жазодан озод этилган.

Шархлар
Реклама