Самарқанд вилоятининг икки туманида ҳокимлар ўзгарди
13 ноябр 2017, 11:19 1798 кўрилди

alt

Самарқанд вилоятининг Қўшработ ҳамда Каттақўрғон туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг расмий сайти хабар қилади.

Маълум бўлишича, Каттақўрғон тумани ҳокими Худойберди Аззамов соғлиги туфайли ўз вазифасидан озод этилди. Ушбу лавозимга Аъзамхон Баҳромов тасдиқланди.  

Шунингдек, Аъзамхон Усмонович Баҳромов ўз аризасига кўра Қўшработ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев туман ҳокими этиб тасдиқланди. Эслатиб ўтамиз, Оқбўтаев Ҳ. жорий йилнинг июнь ойигача Самарқанд вилояти ҳокими вазифасида ишлаган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама