Самарқанд ва Бухоро келажакка назар солди
07 октябр 2013, 18:22 691 кўрилди

altҚонун лойиҳасининг 7-моддасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизмати турли жамоат тадбирлари (интервью, матбуот конференцияси, брифинг)ни ташкил этиш, ахборот хабарлари (пресс-релиз, бюллетенлар)ни тарқатиш йўли билан оммавий ахборот воситаларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг фаолиятини ёритиш бўйича чоралар кўриши белгилаб қўйилган.

Эксперимент субъектларидан бири – Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси қонун лойиҳасининг мазкур талабларидан келиб чиқиб, матбуот анжумани ташкил этди, деб хабар беради ЎзА.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда бошқарма раҳбар ва масъул ходимлари вилоятда она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолига қишлоқ врачлик пунктлари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг аҳволи тўғрисида маълумот берди.

Жорий йилда инвестиция дастури асосида вилоятнинг етти туманидаги тиббиёт бирлашмаси ҳамда Самарқанд шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси ва Самарқанд тиббиёт институти клиникасида реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ўттиздан зиёд қишлоқ врачлик пунктида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шархлар
Реклама