Самарқанд шаҳри йўл-патруль хизмати ходимларига мотоцикллар топширилди
17 июл 2017, 14:18 753 кўрилди

 alt

Ички ишлар вазирлиги томонидан Самарқанд шаҳри йўл-патруль хизмати ходимларига Honda русумли махсус жиҳозланган мотоцикллар тақдим этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий веб сайти хабар беради.

Хабарда такидланишича, сўнгги йилларда шаҳарда автотранспорт воситалари анча кўпайгани сабаб баъзи кўчалар ва чорраҳаларда тирбандликлар юзага келиб, махсус операцияни бажараётган хизмат автомашиналарининг ҳаракатланишида маълум қийинчиликларни келтириб чиқаряпти.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 12 июлдаги қарори билан Тошкент, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида тажриба синов тарзида мотоцикллардаги йўл-патруль хизмати ходимлари гуруҳи ташкил этилиши белгиланганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама