Самарада юз берган ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди
09 янвuary 2017, 13:20 2682 кўрилди

alt

7 январь куни Россия Федерациясининг Самара-Уральск трассасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Йўловчи ташувчи автобус ва енгил автомобилнинг тўқнашуви оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқаролари вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ахборот берди.
 
Вазирлик хабарига кўра, ўзбекистонлик ЙТҲ оқибатида Норбек Оленбаевич Норбаев, Маркс Ибрагимович Худайберганов, Кахрамон Файзулоевич Бобожонов қурбон бўлган. Улар енгил автомобилда бўлишган.

Ҳозирча юз берган ЙТҲ ҳақида бошқа маълумотлар ошкор қилинмаяпти.
 
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда вафот этганларнинг яқинларига зарур ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама