"Саломатлик" поезди бу гал Қорақалпоғистонга йўл олади
18 октябр 2013, 11:59 584 кўрилди

alt

Поезд 19 октябр куни соат 16:50 да Тошкент шимолий вокзалидан йўлга чиқади. Малакали шифокорлар билан бирга жойларда жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси Тиббий ижтимоий патронаж бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу хайрия акцияси давомида аҳолига ва даволаш профилактика муассасаларига инсонпарварлик юклари (300 дона озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат пакетлар, кийим-кечаклар, болалар оёқ кийимлари, дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, санитария-гигиена воситалари ҳамда тиббий функционал кроватлар ва бошқалар)дан иборат мурувват ёрдамлари етказиб берилади.

Мазкур поезд ўз режаси давомида бориши кўзда тутилган Тошкент-Жаслиқ-Каракалпакия-Тошкент станцияларига яқин ҳудудларидан ташқари “Соғлом авлод учун” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг автоамбуланс машинаси орқали ҳудуддаги барча “Мурувват”, “Меҳрибонлик”, “Саҳоват” шу билан бир қаторда шифохоналар, Республиканинг болалар туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатиши режалаштирилган.

Шархлар
Реклама