Руҳий касалликлар шифохонасидан қочган учинчи бемор қўлга олинди. У ички ишлар органлари ходимига пичоқ билан тан жароҳати етказди
21 ноябр 2017, 18:23 1824 кўрилди

alt

20 ноябрь куни Олмазор туманида жойлашган руҳий касалликлар шифохонасидан қочган учинчи шахс — Омонов Шерқул Сафарович қўлга олинди, деб хабар беради пойтахт ИИББ.

Омонов Шерқул 21 ноябрь куни соат тахминан 15:00ларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Чилонзор туманида жойлашган “Абу Сахий” бозори ҳудудида ушланган.

У ёнида бўлган пичоқ билан ички ишлар органлари ходимига қуролли фаол қаршилик кўрсатиб, ён атрофдагиларга нисбатан жиддий хавф туғдирган. Бироқ ИИО ходими тан жароҳати олган бўлишига қарамай, Ш.С.Омоновни қуролсизлантирган ва қўлга олган.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги руҳий касалликлар шифохонасидан уч нафар бемор қочиб кетганди. Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида улардан икки нафари — Маъруф Рашидов ва Аҳрор Ҳамроевлар шу куннинг ўзида ушлангани хабар қилинган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  21 ноябр 2017, 19:24
Faxrlansa arziydi IIB xodimlaridan. Ishilaga rivoj
Реклама