Расман. Beeline лицензияси тўхтатилмайди
25 октябр 2013, 12:28 1053 кўрилди

 

alt

Шу муносабат билан Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси расмий эълон берди. Унда мазкур хабарлар асоссиз экани таъкидланади.

 

"Жорий йилнинг 25 октябр кунидан Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар, мобил алоқа воситалари орқали “Унител” МЧЖнинг гўёки тегишли буйруққа асосланиб кўчма радиотелефон (мобил) алоқа тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш бўйича фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги асоссиз хабар оммавий равишда тарқатилмоқда.  Шу муносабат билан, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси “Юнител” МЧЖнинг лицензиясининг амал қилишини тегишли буйруқ асосида тўхтатиш тўғрисидаги ахборотни ҳақиқатга тўғри келмаслигини расман маълум қилади", дейилади қўмита ахборот хизмати тарқатган хабарда.

 

Шунингдек “Юнител” компанияси ҳам ўзининг сайтида ушбу хабарларнинг асоссиз эканини қайд этган. “Бугун сиз СМС ва “WацАп” ҳамда “Вибер” мессенжерлари ёрдамида тарқатилаётган фирибгарлик спам-хатларнинг қурбонига айландингиз. Улардаги ёлғон ахборот ҳақиқатга мос келмайди”, – деб ёзади компания матбуот хизмати.

 

Шархлар
Реклама