Рамзан Қодиров Тошкентдаги шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қабрини зиёрат қилди (Фото)
16 октябр 2017, 20:12 1935 кўрилди

alt

Бугун,16 октябрь куни Чеченистон Республикаси Президенти Рамзан Қодиров Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Мусулмонлар идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги сайтида хабар берилди.

Чеченистон раҳбари сафарини Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жомеъ масжидидан, устози шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қабрини зиёрат қилиш билан бошлади.

Сўнгра Рамзан Қодиров отаси марҳум Аҳмад ҳожи Қодиров таълим олган Тошкент ислом институтига борди.

Мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилиши кутилмоқда ва томонлар диний-маърифий  ва савдо иқтисодий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари юзасидан фикр алмашадилар.

alt

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  18 октябр 2017, 07:43
шундай инсонни Аллох бизни юртимизда дунёга келтирганига шукур кабрларини обод килиш керак Шайх хазратларини зиёрат киладиган мехмонлар куп булишади
Мехмон
  17 октябр 2017, 09:30
Минг рахмат, Рамзон ака, шунчалик узбек фарзандига булган хурматингиз учун!
Реклама