Ҳокимликка эътирозлар ҳаққонийми?
04 август 2017, 14:17 1689 кўрилди

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Озодлик” радиосининг “Facebook” саҳифасида эълон қилинган Тошкент шаҳридаги 9 қаватли собиқ ётоқхоналардан бирида оиласи билан истиқомат қилаётган фуқаролардан бирининг ёндош очиқ хонада очиқ шчит туфайли юзага келаётган муаммоларини ўрганиб чиқди.

Ҳокимлик ахборот хизматидан маълум қилинишича, муаммони ўрганиш жараёнида ушбу  ётоқхона  Яшнобод тумани, Авиасозлар 2-даҳаси, 37 уй, яъни собиқ Авиасозлар бирлашмасининг 22-сонли  тўққиз қаватли ётоқхонасининг 103-хонаси бўлиб чиқди. Хонадон эгаси Муқаддас Ҳайдарова оиласи билан 2015 йилнинг 2 февралидан буён жойда истиқомат қилиб келиши маълум бўлди. Фуқаро мурожаатида билдирилган салбий ҳолатлар, жумладан М.Ҳайдарова эгаллаб турган хонага туташ бўлган шчитхона бутун бинони электр қуввати билан таъминловчи шчит ҳисобланади. Унинг алоҳида ёпиқ кичик хонада бўлиши бино лойиҳасида белгиланган. Масала жойга чиқиб ўрганилганда шчитхона эшиги йўқлиги ҳамда қаровсиз аҳволда эканлиги ўз тасдиғини топди. Мутахассислар томонидан ушбу салбий ҳолат тезда бартараф этилди. Шчитхонанинг ташқи кўриниши тўлиқ тартибга келтирилиб, унинг кириш қисмига қулфли эшик ўрнатилди.

 Лекин фуқаронинг шаҳар ҳокими қарори билан уйнинг ярми олиб қўйилмоқчи деган даъволари мантиққа зид, дейилади хабарда. Чунки бу каби қарор умуман қабул қилинмаган, қабул қилиниши ҳам мумкин эмас. Аксинча, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги “Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарорига асосан фуқароларга 2018 йил 1 июлигача уй-жойларни хусусийлаштириш имконияти берилгани  тушинтирилган. Бунга ётоқхоналарда доимий яшаб келаётган фуқаролар тоифаси ҳам киради.

.UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама