Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совийди
09 янвuary 2017, 20:09 4079 кўрилди

alt

11 январдан Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. Ўзгидромет маркази хабарига кўра, республиканинг бир қатор ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчиликлар кузатилади.

Шу куни Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси −1…+1 даражагача тушади, ёмғир ва қор ёғади.

Шимолий ҳудудларда кундузи −2…+3 даража, кечаси — −5…0 даража совуқ бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида республика бўйлаб ҳаво ҳарорати ўртача −3…+2 дан −5…0 даражагача совийди. 

Фото: Юрий Корсунцев/UZ24

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама