Ҳафта давомида тижорат банкларида аҳоли 200 млн долларга яқин маблағни алмаштирди
14 сентябр 2017, 13:49 625 кўрилди

alt

5 сентябрда Ўзбекистонда эркин конвертация амалиёти жорий этилиб, банкларда валюта сотиш йўлга қўйилгандан буён аҳоли тижорат банкларида жами 200 млн долларга яқин маблағни 8000 сўм курсда алмаштирди. Бу ҳақда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов 14 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Президентнинг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Бундан ташқари бизнинг экспертчиларимиз 100 млн доллар миқдордаги ўз валюта маблағларини сотишди”, - дея қўшимча қилди Ишметов.

Унинг сўзларига кўра, Марказий Банк 1 АҚШ доллари курсини 8 100 сўм этиб белгилаши сўнгги йиллардаги таҳлиллар натижасига асосланган. “Бу дастлабки курс. Кейинчалик бу фақатгина талаб ва таклифдан келиб чиқиб ўрнатилади”, - деди у.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама