Президентнинг Ҳаким Термизий мақбарасига зиёрати чоғида Қозоғистондаги ёнғинда ҳалок бўлганлар ёдга олинди
19 янвuary 2018, 18:45 1380 кўрилди

alt

Аввал хабар берганимиздек, бугун 19 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Давлат раҳбарининг вилоятдаги Ҳаким Термизий мақбарасига зиёрати чоғида Қозоғистондаги фожиа қурбонлари хотираси ёдга олинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беради.

«Шавкат Мирзиёев Оқтўбада юртдошларимиз вафот этганидан чуқур қайғуда эканини айтиб, уларнинг яқинларига таъзия билдирди. Марҳумлар ҳақига дуо қилинди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти Иргиз туманида салонида ўзбекистонликлар бўлган автобус ёниб кетиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама