Президентининг Давлат маслаҳатчиси Наманганда 2 кунлик сайёр қабуллар ўтказади
03 июл 2017, 11:18 1150 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов жорий йилнинг 3-4 июль кунлари Наманган вилоятида сайёр қабуллар ўтказади. Бу ҳақида "Namnews" сайти хабар бермоқда.

Сайёр қабулларда Президент виртуал қабулхонаси орқали ҳамда вилоят Халқ қабулхоналарига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилади. Унда вилоятдаги барча ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этади.

Сайёр қабуллар қуйидаги тартибда ўтказилади:

- 3 июль куни соат 12:00 да Чуст тумани ҳокимлигининг фаоллар залида Чуст, Косонсой ва Поп туманлари учун;

- 3 июль куни соат 18:00 да Наманган шаҳар ҳокимлигининг фаолар залида Наманган шаҳри ва тумани, Мингбулоқ тумани учун;

- 4 июль куни соат 09:00 да Янгиқўрғон туман ҳокимлигининг фаолар залида Янгиқўрғон, Тўрақўрғон ва Чортоқ туманлари учун;

- 4 июль куни соат 17:00 да Учқўрғон туман ҳокимлигининг фаолар залида Учқўрғон, Уйчи ва Норин туманлари учун.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама