Президент "ЗАГС"дан ўтмасдан туриб яширинча шаръий никоҳ ўқитиш, авж олаётган қўшхотинлик ҳолатларини танқид қилди

июн 16 / 2017

alt

Президент уламолар билан ўтказилган анжуманда ҳаётда баъзан учраётган "ЗАГС", яъни, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан ўтмасдан туриб, пул эвазига яширинча шаръий никоҳ ўқитиш, хотин устига хотин олиш ҳолатларини кескин танқид қилди.

Бир пайтлар ҳаётнинг ўзи рад этган кундошлик, қўшхотинлик балоси қандай хунук оқибатларга олиб келиши барчани ташвишга солиши керак.

Тегишли давлат идорасида қонуний қайд этилмаган “никоҳ”дан туғилган фарзандларнинг тақдири, келажаги эртага нима бўлади? Табиийки, давлат қонунлари бўйича улар кўпгина ҳуқуқлардан маҳрум бўлиб қолади. Хусусан, оталикни белгилаш, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш, мерос ҳуқуқи, ўсиб-улғайганидан кейин боғчага, таълим муассасаларига қабул қилиш масалаларида қанчадан-қанча муаммолар пайдо бўлади.

Энг ёмони, бундай болалар руҳан мажруҳ бўлиб, турли маънавий нуқсонлар билан вояга етади. Улар ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб ҳис этолмайди.

Ҳурматли имом-хатиблар, сизлар Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан берилган ҳужжатни кўрмасдан туриб, турли бойваччаларга шаръий никоҳ ўқиб бераётганингизда мана шундай ишингиз оилаларга қандай бахтсизлик, жамиятга қандай катта муаммо олиб келаётганини лоақал тасаввур қиласизларми ўзи?!, - деди давлат раҳбари.

Мирзиёевнинг қайд этишича, ана шундай хунук, ярамас ҳолатларга чек қўйиш мақсадида алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу қонунда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан берилган ҳужжатга эга бўлмаган шахсларга шаръий никоҳ ўқиган ҳар қандай муллага, агар у валломат бўлсаям, жиноий жазо бериш кўзда тутилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    21 июн 2017, 14:50

    ТУГРИ . МАКОЛ БОР КУШ УЯСИДА КУРГАНИНИ КИЛАДИ ДЕБ .БУНИНГ УЧУН ХУРМАТЛИ ЭРКАКЛАРИМИЗ ОИЛАДА УГИЛ БОЛАЛАРГА ХАММА ТАМОНЛАМА УРНАК БУЛИШЛАРИ КЕРАК.ВОЕГА ЕТГАН ЕТМАГАН УГЛОНЛАРИМИЗ ОЛДИДА УЗ (ДУГОНАЛАРИ )БИЛАН ГАПЛАШИБ БЕМАЛОЛ КУЛТИКЛАШИБ КЕТИШГАНИНИ КУРГАН УГИЛ ЭРТАГА НАФРАТ ЮЗАСИДАН ЕКИ ТАРБИЯ КУРМАГАНЛИГИДАН ШУ ИШНИ УЗ ОТАЛАРИГА КУРСАТАДИЛАР. ШУ ХОЛАТЛАР ЮЗ БЕРМАСЛИГИ УЧУН ХОНАДОН КАТТАЛАРИ ХАМ КАТТА РОЛЬ УЙНАЙДИЛАР.

  • Мехмон
    19 июн 2017, 10:41

    Жуддаям тугри лекин мани фикримча бу масала буйича кабул килинадиган конунда факатгина домлаларга нисбатан эмас балки уз манфъатларини уйлаб кузини сузган аёлларни, нафсини тиёлмаган озгина пули купайиб колиб хотин ортираётган "Бойваччаларни" керак булса кайна кайнота ва оилани бузилишига сабабчи булган одамларга нисбатан каттикрок жаззо кулланиши керак деб уйлайман.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *