Президент йўлларни кўкаламзорлаштиришга доир қарор имзолади
22 сентябр 2017, 19:17 2038 кўрилди

alt

11 сентябрь куни Ўзбекистон Президентининг "Автомобиль йўлларидаги кўкаламзорлаштириш ва меъморий-ландшафт қурилмалари тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланди. Бу ҳақда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилади.

Мазкур қарор автомобиль йўлларидаги қурилмаларнинг меъморий-бадиий сифатини тубдан ошириш, Республикамиз автомобиль йўллари бўйларидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини – йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси масалаларининг замонавий талабларига жавоб берган ҳолда, ягона тизимли ва комплекс асосда шакллантириш сифатини тубдан ошириш мақсадида қабул қилинди. 

Қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси қошидаги "Автойўлкўкаламзорлаштириш" корхонаси "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонасига айлантирилди. 

Қабул қилинган қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасига – кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалаларига жавоб берадиган раис ўринбосари лавозими қўшилади ҳамда у бир пайтнинг ўзида "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси директори ҳисобланади. Шунингдек, қўмита таркибида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бошқармаси ҳам ташкил этилади. 

Қарор билан "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонасининг ташкилий тузилмаси ҳамда корхонанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари намунавий тузилмалари ҳам тасдиқланди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  23 сентябр 2017, 10:44
Президентимиз жуда кутилмаган ажойиб карорлар билан халкимизни хурсанд килмокдалар. Мен Карши шахрида яшайман. Карши шахрида кейинги йилларда шахарни кайта куриш давомида минглаб, жуда куп дарахтлар кесиб ташланди, курилиш бахонасида. Жанубий вилоят булганимиз учун ёзда умуман кучада маршрут кутиб, ёки пиёда юриб булмайди, куёш ута даражада киздиради. Шахримизда барча кучалар жазирама, соат 9дан кейин хеч ким кучага чиккиси келмайди, лекин иш жараёнида илож йук чикамиз. Тугри урнига бошка дарахлар экилган, лекин улар хам качон катта булади, "Янгисини курмай, эскисини бузма" деган накл бор. Тошкентга хар гал борганимда хар сафар янги иншоотлар курилганини курамиз, лекин улар иложи булса ландшафтни борича асраб колишга харакат килишади, шуни нега бизни архитекторлар шуни уйлаб куришмайди, узлари учун осони курилиш майдонини кулай килиб олишади.
Реклама