Президент виртуал қабулхонаси: мурожаатчиларнинг 50%дан ортиғи — ишсиз фуқаролар
22 июл 2017, 17:18 1228 кўрилди

alt

Президент виртуал қабулхонасига ўз таклиф, арз ҳамда шикоятларини йўллаган мурожаатчиларнинг мақоми, ёши ва жинси бўйича статистик маълумотлар эълон қилинди.

Унга кўра, ўтган 10 ой мобайнида юборилган мурожаатларнинг энг катта қисми — 52 фоизи ишламайдиган фуқаролар ҳиссасига тўғри келади. Шикоят ва таклифларнинг энг кам қисми — 2 фоизи талабалар томонидан келиб тушган.

alt

Давлат раҳбарининг виртуал қабулхонасига асосан, 26-35 ва 36-45 ёшлардаги фуқаролар томонидан мурожаатлар йўлланган.

alt

Pm.gov.uz маълумотларига кўра, мурожаатчилар орасида ишсиз ва нафақахўр аёллар ҳамда талаба(эркак)лар кўпчиликни ташкил қилади.

alt

alt

Эслатиб ўтамиз, Президент виртуал қабулхонасига 21 июль ҳолатига 1 миллионта мурожаат келиб тушган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама