Президент виртуал қабулхонаси раҳбарияти боксчи Руфат Рисқиевнинг холидан хабар олишди
17 июл 2017, 14:19 2969 кўрилди

alt

Учтепа тумани аҳолиси мурожаатларини жойига чиқиб ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси раҳбарияти Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа давлат органлари масъул ходимлари билан биргаликда фуқароларнинг уйларига боришди.

Ишчи гуруҳ, шунингдек, таниқли ўзбек боксчиси Руфат Рисқиевнинг ҳам хонадонида бўлишди. Бу ҳақда Facebook'даги "Халқ билан мулоқот" гуруҳида хабар берилди.

Руфат Рисқиев билан очиқ суҳбат қурилди, унга зарур амалий ёрдам кўрсатиш масаласи кўриб чиқилди. Бунга жавобан боксчи унга энг қийин бўлган дамларида ҳам ҳеч кимдан ёрдам сўрамаганини айтди.

Шунга қарамай, масъул ташкилотларга хонадондаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, Руфат Рисқиевга моддий ва тиббий ёрдам кўрсатиш, бунинг учун керак бўлса, хориждан шифокорларни жалб қилиш топшириғи берилди. Мазкур топшириқлар Виртуал қабулхона назоратига олинди.

Маълумот учун, Руфат Рисқиев 1949 йилда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида шифокорлар оиласида туғилган. 12 ёшидан бошлаб Тошкентда таниқли мураббий Сидней Жексон қўлида бокс билан шуғулланган.

1974 йилда жаҳон чемпиони бўлган, 1976 йилда Монреалда ўтказилган Олимпиада ўйинларида кумуш медалини қўлга киритган. “Тошкент йўлбарси” эътирофига сазовор бўлган боксчи 189 та жанг ўтказиб, уларнинг 174 тасида ғалаба қозонган.

alt

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Руфат Рисқиевнинг оёғи веналар тромбозининг оғирлашиши туфайли ампутация қилинган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Меҳмон
  20 июл 2017, 10:05
Руфат ака Рискиев бизнинг миллий кахрамонимиз ва фахрларимиздан биридир.
Мехмон
  19 июл 2017, 20:18
молодцы рахмат сизларга вертуалчилар
Реклама