Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида жорий йилда 246 нафар киши таҳсил олди
18 сентябр 2013, 14:13 1233 кўрилди

altЎзАнинг хабар беришича, 2012-2013 ўқув йилида турли соҳалар, жумладан, фан ва таълим, мудофаа, банк тизими, қишлоқ хўжалиги соҳаларидан юз нафарга яқин тингловчи қабул қилинди.

Uz24.uz  маълумоти: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси маҳаллий давлат органлари учун раҳбар кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга ихтисослашган, давлат ва жамият бошқаруви соҳасида фундаментал ҳамда илмий-амалий изланишлар олиб бориладиган таълим муассасаларидандир. Бу ерда кадрлар "Давлат бошқаруви" ва "Жамият бошқаруви" мутахассисликлари бўйича икки йиллик таълим дастури асосида ўқитилиб, магистрлик даражаси берилади.

Академияда ўқув жараёнини самарали ташкил этиш, тингловчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби халқаро андозалар асосида ташкил этилган. Хусусан, таълим жараёнида ходимлар ва тингловчиларнинг хорижий тилларни пухта ўзлаштиришига алоҳида эътибор қаратилмокда.

Шархлар
Реклама