Президент Тошкентдаги барча оилавий поликлиникаларда электрон навбат тизимини жорий этиш бўйича топшириқ берди
17 ноябр 2017, 18:43 703 кўрилди

alt

Шавкат Мирзиёев бугун Сергели тумани 6-А мавзесида барпо этилган 61-оилавий поликлиникада яратилган шароитлар билан танишди

Уч қаватли, 250 қатновга мўлжалланган оилавий поликлиникада ультратовуш ташхиси, рақамли рентген, электрокардиограф, физиотерапия, клиник ва биокимё лаборатория бўлимлари, кундузги шифохона фаолияти йўлга қўйилган. Терапевт, педиатр, жарроҳ, отоларинголог, окулист, невролог, иммунолог каби тор соҳа мутахассислари томонидан аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилган. 

Оилавий поликлиникада беморлар навбатга ёзилиши учун электрон тизим жорий қилинган. Яъни бемор шифокор қабулига поликлиникага келмасдан туриб, интернет ёки телефон орқали рўйхатхонада ўрнатилган тизим ёрдамида навбатга киритилади. 

Президент ушбу тизимни 61-оилавий поликлиника мисолида намунавий қилиб пойтахтдаги барча бирламчи тиббиёт муассасаларига жорий этиш юзасидан топшириқлар берди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Реклама