Президент тест синовлари тизими эскирганини қайд этди
09 октябр 2017, 12:50 2087 кўрилди

alt

Президент Шавкат Мирзиёев таълим соҳасини ислоҳ қилиш, касб-ҳунар таълими тизимини янада ривожлантириш ва олий таълимнинг бакалавр йўналишига қабул бўйича тест синовларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, тегишли вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

ЎзА хабар беришича, йиғилишда таълим муассасалари бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари олий таълим муассасаларининг бакалавр йўналишига бўладиган тест синовларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш, бунда ривожланган хорижий давлатларда синовдан ўтган энг илғор тажрибаларни татбиқ этиш, тест синовларининг шаффофлигини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди. Ёшларда олий ўқув юртларига ўқишга бўлган талабнинг ошиб бораётганини, бунда муҳим бўлган тест синовлари тизимининг эса эскирганини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев мутассади раҳбарларга таълим тизимини такомилаштириш, ўқув адабиётлари билан сифатли таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласида тегишли топшириқлар берди. 

Йиғилишда таъкидланганидек, 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш дастури ишлаб чиқилади.

Президентнинг “Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва “Астрономия ва аэронавтика” боғини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан Астрономия институти қошида математика, астрономия, физика ва информатика фанларини чуқур ўргатишга ихтисослаштирилган Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ташкил этилади.

Эндиликда умумтаълим мактаблари битирувчиларини 50 га яқин касбга ўргатиш йўлга қўйилади. Бунинг учун касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари негизида замонавий жиҳозланган ўқув ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, баъзи касб-ҳунар коллежлари тегишли вазирлик ва идораларга корхона ва ташкилотларга бириктирилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  10 октябр 2017, 18:55
Бу муаммо кутарилишини миллионлаб абитуриентлар ва ота-оналар кутаётган эдилар. Бу хозирги жамиятимиз учун ечимини кутаётган нихоятда мухим масала. Сир эмаски, хукукни химоя килувчи органлари тест синовларида канчалик фирибгарликларни олдини олишга харакат килишмасин, бу тест тизими оркали медицина, юридик институт, жахон тиллари институтлари ва бошка бир канча институт ва университетларга билимли, тайоргарлик курган абитуриентлар колиб кетиб, билимсиз ,лекин таниш-билиши ёки бошка кингир йуллар билан укишга кираётганларнинг сони камайгани йук. Менимча, бу масалани энг ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиккан холда, жахон тажрибасини урганган холда хал этиш лозим. Чунки кобилиятли, билимга чанкок ёшларнинг Узбекистоннинг узида жойлашган олий укув юртларига киришларига имкон бериш керак. Шу тест синовларининг айрим манфаатдор гурухларнинг гурухларнинг "бизнесига" айланиб колгани хам хеч кимга сир эмас. Хакикатан хам, тест синовлари оркали кириш имтихонларини утказилиши эскириб колди ва агар билимли ёшларга олий маълумот олишлари учун шаффоф тизим яратилмас экан, келажакда билимли ва уз ишининг усталарини етишиб чикишини кутмасак хам булаверади. АКШ ва Козогистондаги олий укув юртларига кириш тажрибасини ва тизимини жорий этилиши айни муддао буларди, велосипед ихтиро килишга хожат йук.
Реклама