Президент «Shifo Nur» кўптармоқли тиббиёт марказида бўлди
15 июл 2017, 14:41 1094 кўрилди

alt

Давлат раҳбари Юнусобод туманидаги «Shifo Nur» кўптармоқли тиббиёт марказида бўлиб, шифокор ва беморлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Катталар ва болаларни консерватив ва жарроҳлик йўли билан даволаш ишларини йўлга қўйиш, ушбу йўналишда хорижнинг нуфузли клиникалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, малакали мутахассисларни жалб этиш лойиҳаси билан танишди

2013 йилда ташкил этилган 36 ўринли марказда 60 дан ортиқ малакали шифокор офтальмология, пластик жарроҳлик амалиётлари, педиатрия, кардиология, неврология, гинекология, отоларингология, стоматология, физиотерапия ва оптика йўналишлари бўйича аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда. 

Тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш керак, деди Президентимиз. Амалиётга энг замонавий технологияларни жорий этиш билан бирга, улардан самарали фойдаланишни ҳам таъминлаш, шифокорлар билими ва малакасини муттасил ошириб бориш зарур.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама