Президент шаҳрисабзлик боғча мудирасига автомобиль совға қилиш бўйича топшириқ берди

янв 28 / 2018

alt

28 январь куни Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Шаҳрисабз шаҳрида давлат шериклиги асосида ташкил этилган “Вундеркинд” (Билимдон болалар) номли хусусий мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилади.

Инглиз тили ва компьютер билимларини чуқур ўргатишга ихтисослашган мазкур нодавлат боғчада мактабгача таълимда бола шахсини ривожлантиришга қўйиладиган давлат талабларининг асосий йўналишлари қамраб олинган. Ҳар бир қаватдан кичкинтойларнинг интеллектуал, эстетик ва жисмоний салоҳиятини ўстириш учун унумли фойдаланилган.

Биринчи қаватда мусиқа ва рақс, спорт заллари, шахмат-шашка хонаси, мўъжаз қўғирчоқ театри жойлашган. Иккинчи қаватда овқатланиш, тиббиёт хоналари мавжуд. Учинчи қаватда мактабга тайёрлов гуруҳи ва кичик ёшдаги гуруҳлар учун машғулот хоналари, 2 та ётоқхона ўрин олган. Ҳовлидаги ўйин майдончаси турли аттракционлар билан жиҳозланган.

Президент муассасада яратилган шароитни юксак баҳолади. Мазкур боғча мисолида Шаҳрисабз шаҳрида яна 25 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси барпо этиш, боғча мудираси, Зулфия номидаги Давлат мукофот совриндори Шаҳноза Холмаҳматовага автомобиль совға қилиш бўйича топшириқ берди.

Бундай муассасаларни қуришдан асосий мақсад фарзандларимизнинг мактабга тайёр бўлиб чиқишини таъминлашдир, деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев шу ерда Қашқадарё вилоятида хусусий шериклик асосида ҳамда давлат томонидан қуриладиган мактабгача таълим муассасалари дастури тақдимоти билан ҳам танишди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    15 феврал 2018, 22:45

    Xaqiqatdan ham bunaqa bog'cha yuq. Qanday qilib mudiraga mawina berildi va bu haqda prezidentimizni nimaga ogohlantirishmagan?

  • Мехмон
    29 янвuary 2018, 13:02

    мудираларига автомобил эмас балким жинмен Шахрисабз шахрида яшайман призидентимиз совгасига сазовор булган болалар богчаси бизнинг махалламизда жойлашган . Мен деярли хар куни шу " Сохта богча" енидан утаман!!! Шу кунгача бу бинода хеч ким ва хеч нарса югиди!!! Колаверса эшиклари хам колган унинг енида жойлашган иморатлардек доим епик булган !!!Ягиликлардан куриб жуда хайрон булдим икки кун олдин мен шу юлакдан утиб хеч нарса курмаман демак бу сехирли богча икки кунда пайдо булибтими? Бунака богча оий жавобгарликка тортиш керак! ишолмаганларга шу богча жойлашган ен атроф худудларга яшаетган одий фукоролардан сурасин ва шу сохта богчасида кани кимнинг боласи шу ерда тарбияланаетган экан билсин!!!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *