Президент Гулистонда қурилган замонавий уйларни бориб кўрди
17 мая 2017, 19:06 2300 кўрилди

alt

2015-2016 йилларда Гулистон шаҳрининг Ўзбекистон ва Бирлашган кўчаларида 180 хонадонга эга 15 кўп қаватли уй қурилди. Уйларнинг биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларига мўлжалланган. 

Президент шу уйлар жойлашган “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди, деб хабар қилади ЎзА. Маҳалла раиси ва фаоллари билан мулоқотда мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, одамларнинг турмуш даражаси ва ишончини ошириш, маҳалла идораларининг имкониятларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётан ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. 

Давлат раҳбари мазкур маҳалла профилактика инспектори Санжар Муродов хонадонида бўлди. Фуқаролар йиғини биносида маҳалла раиси, маслаҳатчилар ва профилактика инспектори ишлаши учун яратилган шароитлар билан танишди. 

Шу ерда Гулистон шаҳрининг бош режаси асосида амалга ошириладиган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари тақдимоти ҳам ўтказилди. 

Президент бу иншоотларнинг ижтимоий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратиб, лойиҳаларни такомиллаштириш, қурилиш ишларини ўз вақтида, сифатли бажариш бўйича зарур тавсиялар берди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  18 мая 2017, 15:06
Узбекистон янада го'зал бо'лмохта!