Пойтахтдаги чорраҳалардан бирига синов тариқасида таймерли светофор ўрнатилди
21 апрел 2017, 11:45 835 кўрилди

Картинки по запросу светофоры с таймером

Пойтахтимизнинг Нурафшон ва Хумдонсой кўчалари чорраҳасида таймерга эга ёруғлик диодли светофорлар пайдо бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг NUZ.UZга хабар қилишича, янги светофорлар айни пайтда фақат битта чорраҳага синов тариқасида ўрнатилган. Илгари таймерлар светофорлардан алоҳида жойлашган бўлса, ҳозиргисида таймер светофорнинг сариқ чироғи ўрнида жойлашган. Таймер ҳайдовчиларга светофор чироғига мос равишдаги рангда ёниб қизил ёки яшил чироқнинг ёниш вақтидан хабар беради.

Синов 19 апрель соат 16.30дан бошланган, унинг муддати қачон якунланиши ҳозирча номаълум. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама