Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги 8 нафар раҳбар ходим ишдан бўшатилди
08 феврал 2018, 21:23 1652 кўрилди

alt

Андижон вилояти Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси фаолияти юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасида туман тиббиёт бирлашмаси тизимида фаолият юритиб келаётган айрим раҳбар ходимлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, профилактика тадбирларини олиб бориш, шифохона ичи инфекциясининг олдини олиш каби долзарб вазифаларни қониқарсиз бажариб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда ССВ Ахборот хизмати хабар қилди.

Шу муносабат билан Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси тизимидаги 8 нафар раҳбар ходим вазифасидан озод этилди. Улар: бирлашма бошлиғи Қ.Сайидумаров, бирлашма бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Қ.Мамадалиев, ҚВП координатори А.Мискинова, кўп тармоқли марказий поликлиника мудири Д.Деҳқонова, шошилинч тиббий ёрдам бўлими мудири Т.Тожибоев, жарроҳлик бўлими мудири М.Юнусов, тез тиббий ёрдам мудири Н.Мамадалиева, терапия бўлими мудири М.Тешабоева.

Вилоятдаги ҳар бир даволаш муассасаси раҳбарига халқ розилиги ва аҳоли манфаатлари йўлида шахсий жавобгарликни ҳис қилиб ишлаш, бирламчи тиббий хизматга бўлган эҳтиёжни сифатли ва самарали қондириш каби муҳим вазифалар тушунтирилди.

 

Шархлар
Мехмон
  12 феврал 2018, 09:01
Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмасидаги янги тайинланган рахбарлар аввалгиларидан куп хам фарк килмайди.
Реклама