«Отопление» қачон уланади?
28 октябр 2013, 15:24 731 кўрилди

alt

Айрим маълумотларга қараганда, Тошкент шаҳрининг бази ҳудудларида «отопление» уланган. Масалан, Хамза туманида иситгичлар якшанба куни хонадонларни исита бошлаган.

«Тошисиқликқуввати» марказий диспетчерлик хизматининг маълумотларига кўра, иситиш мавсуми бошланадиган сана ҳозирча маълум эмас.

Диспетчернинг сўзларига кўра, айни дамда Ҳокимият буюруғи уларга келмаган. Лекин иситиш воситалари уланиши учун  қаторасига беш кун ўртача ҳарорат 7 даража иссиқдан юқори бўлмаслиги лозимлигини таъкидлади. Бироқ гувоҳи бўлиб турганимиздек, уч кундан бери кечаси об-ҳаво ҳарорати +1 ни ташкил қилмоқда.

Об-ҳавони кузатиш Бош марказининг маълумотларига таянадиган бўлсак, яқин кунларда об-ҳаво яна +20 даражагача иссиқ бўлади.

Бундан ташқари, ёғингарчиликлар бошланганидан сўнг айрим хонадонларнинг томидан сув оқа бошлаган ва ҳозирда тегишли чоралар кўрилиб, таъмир ишлари олиб борилмоқда. Агарда таъмир ишлари олиб борилмаётган бўлса, e-kommunal.uz сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.

Охир-оқибат, икки кундан бери кузатилаётган совуқ иқлим вақтинчалик эканлиги ва иситиш мавсумига ҳали эрталигига умид қилишдан ўзга чора қолмади гўё. 

Шархлар
Реклама