Олий хўжалик суди 9 ой якунлари бўйича ҳисобот берди
23 октябр 2013, 11:51 1424 кўрилди

altҲисобот даврида хўжалик юритувчи субъектлар, тадбиркорлар ва давлат идораларидан хўжалик судларига тушган 163 мингдан ортиқ ариза ва даъво аризалари кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Тадбиркорларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши учун янада кенгроқ қулайлик яратиш мақсадида 55 мингдан ортиқ хўжалик ишлари бевосита жойларда, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди, деб хабар беради ЎзА.

Ҳуқуқий таъсир чораларининг фақат суд орқали қўлланилаётгани натижасида назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларига нисбатан етарли асосларсиз таъсир чоралари қўлланилишининг олди олинмоқда. Чунки низолар судларда ошкора, тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва тортишувлиги тамойили асосида ҳал этилаётир. Бу тадбиркорлар ҳуқуқларининг муҳим кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Мажлисда хўжалик судлари тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан янада самарали фойдаланиш, бу борада тарғибот ишларини кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда эришилган ютуқлар билан биргаликда хўжалик судларида ишларни ташкил этиш борасида кузатилаётган айрим камчиликлар ҳам танқидий муҳокама этилиб, уларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шархлар
Реклама