Октябрь ойининг топ-6 воқеаси
05 ноябр 2013, 13:28 1403 кўрилди

alt

1. Пойтахтимизда 16 октябрь куни IX Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бошланди

Жорий йилда тўққизинчи марта ўтказилаётган ушбу ярмаркада иштирок этиш учун Тошкентга дунёнинг кўплаб давлатларидан пахта ва тўқимачилик саноати вакиллари, трейдерлар ташриф буюрди. Ярмарканинг дастлабки кунида Ўзбекистон  пахта толаси ва тўқимачилик маҳсулотларини сотиб олаётган мамлакатлар делегациялари билан бўлиб ўтган музокараларда юртимизнинг ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилари ҳамда ташқи савдо компаниялари вакиллари қатнашди. 

Бу йилги ярмаркада дунёнинг 40 давлатидан пахта ва тўқимачилик соҳаси компанияларининг мингдан зиёд вакили иштирок этди.

2.  Штангачимиз Руслан Нуриддинов оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Польшанинг Вроцлав шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистонлик спортчилар зафар қучишди.

3. VII Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтди

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ҳозирги кузги босқичида мамлакатимизда фаолият юритаётган 1,3 мингта корхона ҳамда Германия, Италия, Буюк Британия, Латвия, Жанубий Корея, Хитой, Польша, Қозоғистон, Россия каби дунёнинг 55 мамлакатидаги компания ва фирмаларнинг мингдан ортиқ вакили қатнашди

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24-25 октябрь кунлари Минск шаҳрида бўлиб, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди

5. 3-Чоракда ишбилармонлик фаоллиги индекси 32,8 даражага етди

Шу йилнинг учинчи чорагида мамлакатимизда ишбилармонлик фаоллиги индекси сўнгги 2,5 йил давомида энг юқори кўрсаткичга эга бўлди ва 32,8 даражани ташкил этди.

6. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди

Унга кўра, энди турли қоидабузарликлар учун мансабдор шаҳсларга нисбатан энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 30 бараваригача жарима солинади.

Шархлар
Реклама