Октябр ойидан бошлаб совуқ сув қимматлашади
16 сентябр 2013, 09:53 1073 кўрилди

altСовуқ сувнинг янги тарифлари Тошкент шаҳар ҳокими девони молия Бош бошқармаси томонидан ўтган чоршанба куни тасдиқланди. «Сувсоз» ДУК сайтида келтирилишича, бунга электроэнергия ва бошқа ресурсларнинг нарҳлари ошиши сабаб бўлган.

uz24.uz маълумотномаси: «Сувсоз» ДУКга кўра, пойтахтимизнинг 54 фоиз аҳолиси ҳисоблагичларсиз, 46 фоиз аҳолиси эса ҳисоблагичлардан фойдаланади. Шундай қилиб, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб иссиқ сув таъминотининг марказлашган тизими мавжуд хонадонларда истиқомат қилувчилар учун совуқ сувнинг 1 метр куби 266 сўм бўлади. Айни вақтда эса шу ҳажмдаги совуқ сувнинг нарҳи 256 сўмни ташкил этади.

01.10.2013дан бошлаб «Сувсоз» ДУК томонидан ўрнатилган тарифлар:

1. Тошкент шаҳри аҳолиси учун ўрнатилган нарҳлар

Хонадонлар (иссиқ сув таъминотининг марказлашган тизими мавжуд):

- ҳисоблагич бўйича 1 м3 - 266 сўм 00 тийин

- 1 киши учун ойига - 2 669 сўм 98 тийин

Ҳовлиларда:

- ҳисоблагич бўйича 1 м3 (канализация билан) - 193 сўм 00 тийин

- ҳисоблагич бўйича 1 м3 (канализациясиз) - 120 сўм 00 тийин

- 1 киши учун ойига - 2283 сўм 59 тийин

 2. Тошкент шаҳрининг бюджет ташкилотларига

ВОДОПРОВОД СУВИ 1 м3 - 120 сўм 00 тийин

ҚСҚ билан – 20 фоиз - 144 сўм 00 тийин

КАНАЛИЗАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИ 1 м3 - 73 сўм 00 тийин

ҚСҚ билан – 20 фоиз - 87 сўм 60 тийин

3. Тошкент шаҳрининг юридик ташкилотлари учун

ВОДОПРОВОД СУВИ 1 м3 - 243 сўм 00 тийин

ҚСҚ билан – 20 фоиз - 291 сўм 60 тийин

КАНАЛИЗАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИ 1 м3 - 137 сўм 00 тийин

ҚСҚ билан – 20 фоиз - 164 сўм 40 тийин

4. Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Тошкент туманлари учун

ВОДОПРОВОД СУВИ 1 м3 - 171 сўм 00 тийин

КАНАЛИЗАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИ 1 м3 - 78 сўм 00 тийин

 5. Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Тошкент туманларининг юридик ташкилотлари учун

ВОДОПРОВОД СУВИ 1 м3 - 467 сўм 00 тийин

ҚСҚ билан – 20 фоиз - 560 сўм 40 тийин

КАНАЛИЗАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИ 1 м3 - 155 сўм 00 тийин

ҚСҚ билан – 20 фоиз - 186 сўм 00 тийин

Шархлар
Baxtiyor
  17 сентябр 2013, 15:05
Narxlar oshganligi to'g'risida ma'lumot berilganligi yaxshikuya, lekin 2010 yil oktyabr oyidan boshlab Toshhkent viloyatining Toshkent va Zangiota tumanlari birlashib ilgarigi Toshkent va Zangiota tumanlari negizida yagona Zangiota tumani tashkil etilganligidan xabarlaringiz yo'qmi deyman. Axir 2010 yil oktyabr oyida Toshkent viloyatining Toshkent tumani tugatilganku. Noto'g'ri ma'lumot berish yaxshi emas!!!!!
Реклама