«Охангаронцемент» ОАЖ 84,1 млрд. сўм ишлади
30 октябр 2013, 17:47 819 кўрилди

altСабаби, жорий йилнинг дастлабки 9 ойида корхона маҳсулот реализация қилиш натижасида 84,1 млрд. сўм ишлаган.

Шу кунларда пойтахтимизда корхона фаолиятининг 9 ойи якунларига бағишланган акционерлар йиғилиши бўлиб ўтди. Узрепорт берган маълумотларга кўра, корхона ҳисобот даврида 95,9 млрд. сўм миқдорида соф фойда кўрган, маҳсулотларни сотиш орқали тушум йил бошидан бери 84,1 млрд. сўмга кўпайган ва 315,4 млрд.сўмни ташкил қилган.

Жамият устав капитали ҳисобот даврининг оҳиригача 4,9 млрд. сўмни, заҳира капитали 268,3 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, тақсимланмаган фойда 367,9 млрд. сўмни ташкил қилди.

Жамиятнинг узоқмуддатли активлари 9 ойда 355,9 млрд. сўмгача ўсди, компания пул жамғармаси эса 156,9 млрд. сўмга етди.

 

Шархлар
Реклама