Одилжон Абдуқаҳоров "Ўзбекконцерт"га расман директор этиб тайинланди
04 декабр 2017, 13:49 769 кўрилди

alt

Маданият вазирлигининг 2017 йил 1 декабрдаги буйруғига асосан,  Одилжон Абдуқаҳоров “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” ДМ ахборот хизмати хабар берди.

Одилжон Абдуқаҳоров меҳнат фаолиятини “Камолот” ЁИҲ Наманган вилоят бўлими Кенгашида бошлаган бўлиб, кейинчалик  Республика “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши аппаратининг бир қанча масъул лавозимларида фаолият юритган. 2012 йилдан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси (собиқ -“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси) Кадрлар бўлими бошлиғи, Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бошлиғи, 2017 йилнинг октябр ойидан  эса “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директор вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритиб келган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама