Одилхон Рустамов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
13 ноябр 2017, 15:25 1412 кўрилди

alt

Одилхон Бакиевич Рустамов Тошкент вилояти ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу маълумот вилоят ҳокимлигининг расмий сайтида келтирилди.

Рустамовгача ушбу лавозимда Маҳмуд Сотиволдиевич Абдураҳмонов ишлаб келаётганди.

Одилхон Рустамов 2001-2005 йилларда Тошкент шаҳар Чилонзор, Учтепа туманлари давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 2005-2009 йилларда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Хоразм ва Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармалари бошлиғи, 2009 йилнинг мартидан 2016 йил мартига қадар Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

2016 -2017 йилларда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компаниясига раислик қилган. Жорий йилнинг июль ойидан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимида иш бошлаганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  15 ноябр 2017, 23:14
Янги ишларингизда омадлар булсин ,махалий соликларга ердам бериб туринг,
Мехмон
  14 ноябр 2017, 19:53
Хурматли Одилхон Бокиевич ишларингизга омад соликчилар номидан
Джуманиязов Улугбек
  13 ноябр 2017, 16:53
Хазорасп туман Давлат солик инспекцияси ходимлари Сизга ишонади ва Сизга соглик, оилавий тинчлик, куч-кувват ва ишларингизга ривож тилайдилар!
Реклама