Нотариусларга аудио, видео ва фото қурилмалардан фойдаланишга рухсат берилди
08 октябр 2013, 19:03 740 кўрилди
altБиринчидан, ҳужжатга мувофиқ, эндиликда нотариуслар томонидан нотариал ҳаракат амалга оширилаётганда аудио, видео ва фото қурилмалардан фойдаланиш мумкин. Аммо улар мурожаат қилган шахсларни бу ҳақда огоҳлантиришлари шарт, деб ёзади Норма нашри. 
 
Иккинчидан, Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлаш учун кадастр иши ва солиқ инспекциясининг маълумотномаси талаб қилинмайди. 
 
Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун Давлат божини қайтариш қисмида  йўриқнома нормалари Солиқ кодекси билан мувофиқлаштирилди. Унга кўра, давлат божи эндиликда нафақат нотариал ҳаракатлардан воз кечилганда, балки ортиқча тўловни амалга оширганда ҳам қайтарилади. 
 
Бундан ташқари, йўриқномага васиятномани мерос қолдирувчининг ўрнига имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларни, уни тасдиқлашда гувоҳ бўлишини  тақиқлаш тўғрисидаги қоида киритилди.  
 
Йўриқномага киритилган яна бир ўзгариш шундан иборатки, унга кўра нотариус кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасига эгалик қилиш учун берилган ишончнома бекор қилинганда, бу ҳақда ишончли шахсга зудлик билан хабар бериши даркор.
 
Буйруқ 2013 йил, 7 октябрда кучга кирди. 
Шархлар
Реклама