Нотариус стажёрлигига 25 ёшдан кичиклар қабул қилинмайди
24 октябр 2013, 16:55 805 кўрилди

 

alt

Эндиликда, нотариус стажёри бўлиш учун, олий юридик маълумотдан ташқари, юридик мутахасислик бўйича камида 1 йиллик иш стажига ҳам эга бўлиш талаб қилинади. Бунда стажёрнинг ёши стажировка тугаш муддатида 25 ёшдан кичик бўлмаслиги керак.

 

Буйруққа асосан, нотариал идораларда стажёрлар захираси Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан шакллантирилади ва стажёрликка ишга қабул қилишда номзодлар ана шу захирадан танлаб олинади.

 

Фуқаро стажёрликка қабул қилинишидан олдин, адлия бошқармасида суҳбатдан ўтади. Махсус комиссия сухбат давомида номзоднинг юриспруденция соҳасидаги умумий билим даражаси ва унинг стажёр бўлишга лаёқати мавжудлигини аниқлайди. Стажёрликка қабул қилишда фуқаронинг нотариат соҳасидаги тажрибаси устувор аҳамиятга эга бўлади.

 

Стажировка даврида стажёр нотариал ҳаракатларнинг асосий турлари бўйича ҳар олти ой якунида реферат тайёрлайди ва уни махсус комиссия олдида ҳимоя қилади.

 

Шунингдек махсус комиссия стажёрни,

 

Стажировка ўташ муддатининг биринчи йили

биринчи ярмида – Фуқаролик кодекси нормалари бўйича;

иккинчи ярмида –  Нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари бўйича;

 

Стажировка ўташ муддатининг иккинчи йили

биринчи ярмида – нотариал тасдиқланадиган ёки шаҳодатланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш бўйича синовдан ўтказади.

 

Агар стажёр стажировка тугагандан кейин бир ой ичида малака ошириш имтиҳонини топшириў учун керакли ҳужжатларни тақдим этмаса, стажировка бекор қилинади. Узрли (касаллик, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, ҳарбий йиғинларга чақирилганлик ва шу кабилар билан боғлиқ) ҳолатлар бундан мустасно.

 

Буйруқ шу йилнинг 21 октябрь куни кучга кирди.

Шархлар
Реклама