Нон орасига қорадори беркитиб Ҳажга кетаётган ўзбекистонлик қўлга тушди (видео)
18 август 2017, 22:39 4841 кўрилди

alt

11 август куни Ҳаж сафарига йўл олган зиёратчиларни Самарқанд халқаро аэропортидан кузатиш жараёнида самарқандлик фуқаро Шамши Аҳроровнинг багажларидаги қуритилган нон бўлаклари орасидан гиёҳвандлик моддаси топилди.

«Ўзбекистон 24» телеканали хабарига кўра, Шамши Аҳроровнинг багажлари белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, юклар орасидаги қуритилган нон бўлакларининг назорат-рентген аппаратидаги шубҳали тасвирлари божхоначиларнинг диққатини тортган.

Нон бўлаклари холислар иштирокида синчиклаб текширилганида, улар ичига хуфёна тарзда иккита полиэтилен ўрам жойлаштирилгани фош этилган. Багажлардан бирининг тутқичлари орасига ҳам худди шундай ўрамлар яширилгани аниқланган.

Ўрамлар очиб кўрилганида, улар ичида салкам 72 грамм опий — қорадори гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.

alt

Бундан ташқари, Шамши Аҳроровнинг багажларидан бирида йўловчи-божхона декларациясида ва оғзаки сўров вақтида маълум қилинмаган 3800 доллар, қўл сумкасида 422 доллар, чап оёғидаги пайпоғи ичида эса 1500 доллар борлиги аниқланган.

Шунингдек, унинг ёнида Жанубий Корея, Малайзия, Украина, Қозоғистон, Туркия, Саудия Арабистони, Филиппин давлатларининг нақд пул бирликлари бўлган. Қайд этишларича, у жами 24 миллион сўм эквивалентидаги нақд хорижий валютани божхона назоратидан четлаб ўтиб олиб чиқишга уринган.

«Агарда у гиёҳвандлик воситаларини Саудия Арабистонига олиб кириш вақтида фош этилганида эди, ушбу мамлакат қонунчилига кўра, ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин эди», — дейилади телеканал хабарида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  21 август 2017, 11:21
Буларга улим жазосини бериш керак.
Мехмон
  21 август 2017, 10:21
Ўзи башарасидан ифлос, пасткаш одам экани кўриниб турибди. Шундай муқаддас жойни бориб булғамоқчи бўлган экан. Яхшиямки давлатимиз томонидан аниқланган. Борганидан кейин аниқланганда бу иймонсиз Ватанимиз обърўсини тўкар эди. Бошқа бегуноҳ Ўзбекистонлик Хажчиларга ҳам бошқача кўз билан қарашар эди.
Мехмон
  21 август 2017, 07:49
Хожи бува булишни ният килганмикан
Мехмон
  19 август 2017, 20:22
Авваламбор хукуматимизнинг шундай холталарни тез бартараф килган хушёр ва зийрак хукук тартибот орган ходимларига оила аъзоларим ва якинларим номидан чукур минатдорлигимни билдирмокчиман. Сиз ва сиз каби уз касбига содик ва хар кандай холтада уз вазифасини ситкидилдан халол бажарадиган Республика хукук тартибот органлари ходимлари куп. Манашундай ................ лар бизнинг мустакил жонажон ва келажаги буюк давлатимизни обрусини путр етказишга урунганлар инсон эмас. Бундайлар Узбекистонда яшяшга хакли эмас. Бу ............... ни керак булса барча якинларини чукур тахлил килиш керак. Булар бир балони бошлашни режалаштирмасин дейман.
Мехмон
  19 август 2017, 13:41
Инсонни ларзага соладиган холат! Накадар пасткашлик ва ватанимиз обрусини ерга урувчи! Хали бу тутилгани!? Тутилмаганлари канча? Тагин билмадим....
Мехмон
  19 август 2017, 10:01
Ўзи турқи совуқ одамакан, башарасидан маълумку қанақалиги.
Шундоқ муқаддас жойга .........., э ифлос, яна соқол қўйвопти.
Мехмон
  19 август 2017, 09:41
Бу !!!!!! ни шундай жаъзо бериш керак, фарзанди, набираси ва кейинги авлодларига умра зиёратига боришни таъкиклаш керак, билсинки узини аждоди фарзадларига тавки лаънатни колдирганини элаб юрсин. Минг лаънат сендай халк дашманига, улимдан минг баробар жаъзо сендай тубанга. Колган сендай тубанлар эшитсин бу гапларни.
Мехмон
  19 август 2017, 08:08
Бу нима булди сизларга Отаханлар! Инсоф имон кайда кетти?! Мухаддас жойларди хам булгайжаксизларми?!
Реклама