НДКИ янги биносини қуришга киришилди
23 октябр 2013, 13:20 1816 кўрилди

altНавоий шаҳрида «2000 кишига мўлжалланган Навоий давлат кончилик институти янги ўқув биносини қуриш ишлари бошланди.

Ушбу қурилишнинг бош лойиҳалаш ташкилотчиси «Tashgiprogor» ОАЖ, бош пудратчи – Зарафшон қурилиш бошқармаси, буюртмачи эса Навоий тоғ-кон металлургия комбинати ҳисобланади.

Таъкидлаш жоиз, ушбу лойиҳанинг амалга ошириш республика тоғ-металлургия соҳасига қўшимча равишда юқори малакали кадрларни тайёрлаб бериш, шунингдек замонавий ўқув технологияларини қўллаган ҳолда уларнинг касбий салоҳиятини ошириш имконини беради, деб ёзади "Узрепорт" нашри.

Ўқув биносининг умумий ҳудуди 19 га.ни ташкил этади.

Лойиҳада маъмурий корпус, кутубхона, 400 ўринга мўлжалланган фаоллар зали, спорт зали, 3 та факультет корпуси, маъруза зали ва тоғ, энергия-механика ва кимё -металлургия факультетлари учун ўқув-лаборатория блокини қуриш кўзда тутилган.

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 59,42 млрд. Сўм бўлиб, қурилиш ишлари 2013-2015 йилларда олиб борилади.

 

Шархлар
Реклама