Навоийлик онахон 59 ёшида биринчи марта паспорт олди
07 октябр 2013, 11:50 705 кўрилди
altБодом ая асли жиззахлик бўлиб, турмушга чиққач Томдига кўчиб келган. Яйлов ишларида отасига кўмаклашиб катта бўлган қизалоққа ҳеч ким туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома беришни ўйлаб ҳам кўрмаган кўринади. 
Турмушга чиқиб, фаврзандли бўлди ва ҳаётини оиласига, болалар тарбиясига бағишлади. Орадан йиллар ўтиб, пенсияга чиқиш вақти етганда тегишли идораларга мурожаат қилган Бодом аядан табиийки паспорт ва бошқа керакли ҳужжатлар сўралди. Лекин онахонда уларнинг биронтаси ҳам йўқ эди. 
Шу сабабли, Бодом Ержонованинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни олиш учун судга мурожаат қилишига тўғри келди. Вазиятни атрофлича ўрганиб чиққан суд ҳайъати Ўзбекистон Республикаси фуқаролик-процессуал кодекснинг 283- моддасига мувофиқ, ишни давогарнинг фойдасига ҳал қилди. Шундай қилиб, Бодом Ержонова 59 ёшида илк бор Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига эга бўлди. 
Шархлар
Реклама