Наманган вилояти ҳокимининг виртуал қабулхонаси очилди
31 декабр 2016, 18:41 986 кўрилди

alt

Наманган вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозоровнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади.

Виртуал қабулхонага мурожаатларни 3 хил усулда: ишонч телефонига қўнғироқ қилиш, мурожаат юбориш ёки белгиланган вақтда ташриф буюриш орқали юбориш мумкин.

Мурожаатлар ҳокимликнинг расмий веб-порталидаги hokim.namangan.uz манзили орқали онлайн тарзда қабул қилинади. Шунингдек, мурожаатларни вилоят ҳокимлигининг “1056” қисқа рақамли ёки (0371) 200-07-22 рақамли «Ишонч телефони» орқали амалга ошириш мумкин.

Виртуал қабулхона сайти нафақат мурожаатлар жўнатиш, балки уларнинг бажарилишини кузатиб бориш имконияти яратилган.

Шархлар
МехмонҚосимов
  12 август 2017, 00:05
Ҳурматли Хайрилла Хайитбоевич! Сизнинг тет-атет га интервюингиздаги вилоят туризм салоҳиятини ошириш бўйича фикрларингизни тинглаб қуйидаги таклифни бермоқчиман. 1. Ҳақиқатан Ахсикентни вилоят туризм марказига айлантирилиши натижасида бу ерга Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш туристлари жон деб келишларини йўлга қўйиш имкони яратилади. Чунки Ахсикент Бобур катта бўлган шаҳар.
2. Наманган боғини реконструкция қилиш вақтида боғда ер ости йўлининг бошланиши очилганди. Мен бу жойни очишни, бунинг устида Тошкентдаги Амир Темур музейи кўринишидаги вилоят археология музейини қуришни, бунда ер ости йўлининг оғзи музей залининг ўртасида бўлишини таклиф қилган бўлардим. Йўл ости йўлини тадқиқ қилишни ташкил этиш ҳам маблағ топилишига қараб кейинчалик амалга оширилиши мумкин.
Ҳурмат билан
пенсионер, публицист Абдумуталлиб Қосимов, Дамбоғ МФЙ, тел +99891-366-00-62
Реклама