Наманган вилояти ҳокими ўқитувчи ва шифокорларни ободонлаштириш ишларига жалб этишни тақиқлади
12 август 2017, 10:02 1749 кўрилди

alt

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Халқаро пресс-клубда ўқитувчи ва шифокорларни ободонлаштириш ишларига ҳалигача жалб этиб келинаётгани тўғрисидаги саволга жавоб берди.

«Бу бор ҳақиқат, буни яшириб бўлмайди. Уларни нафақат ободонлаштириш ишларида, ҳатто қишлоқ ҳўжалиги ишларида ҳам ишлатиб келдик. 

Ўқитувчининг ўзининг ишини қилдирмадик, фермерга боғладик. Врачларимизга ўз ишини қилдирмадик, ҚВПда ўз ишлари қолиб, қишлоқ хўжалиги ишлари билан банд бўлишди. Натижада нима бўлди, натижада бугун оналар ўлими ошди, гўдаклар ўлими ошди, лекин ҳеч ким ҚВПга ёрдам бергани йўқ. 

Қачонки энди биз кўзимизни очиб кўрсакки, қанақадир оғир аҳволда. Шунинг учун қатъий чекланган ҳозир, ўқитувчиларимизни, умуман бюджет ходимларини жалб қилиш. Қайсидир шанбалик, қайсидир тадбир бўлсаки майли шунда умумий тартибда чақириладиган бўлса. Бизнинг энг забардаст соҳалар икки соҳа ҳам, энг ишонган соҳаларимиз. Буларни унақанги ишларга, мана ҳокимлар ҳам турибди, уларни бу ишларга жалб этиш тақиқланади, чиқармаймиз уларни бундай ишларга», ҳокимнинг сўзларини келтиради Халқ Демократик Партияси сайти.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  14 август 2017, 08:07
Колхоз вактида минглаб одамлар кишлок хужалигида ишларди Фермерлик харакати бошланди кишлок хужалиги ходимлари ишсиз колди колхозда 1 та бригадада 50 га ер булса 50 киши ишлаб тирикчилик киларди хозир 50 га ер 1 дона фермерни бока олмаяпти биз кишлок хужалиги сохасида 20 асрдан 19 АСРга кайтдик пахта терадиган техникалар йуколиб кетди Бюджет ташкилотлари куз фаслини ёмон куриб колди конун бор лекин конун бошкарув аппарати томонидан бузилаверади мажбуран кушни туманларга ётокга пахта териш учун оиласидан ажратиб аёл ва кизларни ёткизилади бу йил нима булади билмаймиз
Мехмон
  13 август 2017, 21:46
Kopincha bogchadigi nyanichkalar ham ertalab bogcha artoflarini sipirishayotganiga kozimiz tushadi 10 lagacha tozalashadi. Ula asosan bogchapaga yordam berish kere bolaga karash kere deb oyliman. Unaka sipirish tozalashlaga bogbon olishligi kere . Shundok ham oyliklari kamligidan bogchada nyanichkala etishmayapti. Yoki shunaka mumkinmi.....
Мехмон
  12 август 2017, 20:14
маълумотлар куйилиши озгина кеч коляпти экан
бугун андижонда булди
http://auz.uz/news/halkaro-press-klub-salokhiyatni-yuzaga-chikarish-uchun-imkoniyat
жойлардан ахборот етказишга ёрдам беришимиз мумкин водий буйича
Мехмон
  12 август 2017, 14:36
Рахмат сизга
Реклама