Наманган шаҳрида ноқонуний қурилган бинолар депутатлар ташаббуси билан бузиб ташланди
17 июл 2017, 14:50 1215 кўрилди

alt

Наманган шаҳридаги ноқонуний қурилиш объектлари, санитария-эпидемиология талабларига жавоб бермайдиган ошхоналар бузилмоқда. Бу ҳақда Namnews хабар берди.

Қайд этилишича, шаҳар ҳудудида ноқонуний қурилиш объектлари "болалаб" кетган. Қаёққа қараманг, ошхона, сартарошхона, дорихона, "пайнет" шохобчалари, новвойхона... Буларга  Наманган шаҳридаги "Лагман-хаус", Ғирвонсой кўчаси бошидаги (халқ тили билан айтганда, “Танка”нинг тагидаги) “Лавашхона”, “Мантихона” номлари билан машҳур ошхоналар мисол тариқасида келтирилган. Айтилишича, улар санитария-эпидемиология талабларига умуман жавоб бермайди.

Бундай объектларни тартибга келтириш мақсадида халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаш депутатлари уларни бузиш ташаббуси билан чиқишди. Ҳозирда бу каби бинолар таг-туги билан йўқотилиб, текислаб қўйилди.

Шаҳар кўчаларини тартибга келтириш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама