Нафақахўрлар метродан бепул фойдаланишларини таъминловчи қарор тайёрланмоқда
12 янвuary 2017, 16:43 1617 кўрилди

alt

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар сайловчилари билан сайловолди учрашувида кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, уларга соат 10:00 дан 16:00 га қадар метрополитендан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилишини айтиб ўтганди. Яқинда маҳаллий нашрларимизда ҳанузгача нафақахўрлар учун пойтахт метроси хизматларидан бепул фойдаланиш йўлга қўйилмаганлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Бунга жавобан “Тошкент метрополитени” ДУК Вазирлар Маҳкамаси томонидан нафақахўрларга метрополитен хизматларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини берадиган қарор тайёрланаётганини маълум қилди.

“Тошкент метрополитени” ДУК вакилининг “Даракчи”га берган маълумотига кўра,  мазкур масалани ечиш учун шаҳар ҳокимлиги ҳамда мутасадди вазирликлар томонидан тегишли қарор тайёрланмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚ Facebook‚ ҳамда‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  14 янвuary 2017, 18:11
Тошкент краснагориский транспорт масаласини куриб чикиш иложи борми .уз вактида транспртлар катнамайди.ишдан кеч колиб кетамиз илтимос амалий ердам беринг.
Мехмон
  13 янвuary 2017, 14:10
Нафакакурлар бепул даволаниши мумкин эмасми нима учун 70 ешдан кексаларга тиббиет муссасаларида дори дармаклар бепул эмас. Хурматли Шавкат Мирзеевич ушбу муаммони хал этиб берсангиз. Коракалпогистоннинг орка туманларида шу ахвол!
Реклама